Дунёнинг энг нуфузли аёллари аниқланди

Олам 11613
image

"Forbes" дунёдаги энг нуфузли 100 нафар аёл рейтингини маълум қилди. Журнал энг нуфузли аёлларни ҳар йили эълон қилади. Ҳисоб бўйича бу йилги рейтинг ўн еттинчиси ҳисобланади

Рейтингда биринчи ўринни ўн йилдан буён Германия канцлери Ангела Меркель эгаллаб келмоқда. 

Иккинчи қатордан Европа Марказий банки раҳбари Кристин Лагард жой олган. У 2019 йилда ҳам худди шу ўринда эди. 

Учинчи энг нуфузли аёл эса АҚШнинг бўлажак вице-президенти Камола Ҳаррис бўлган. У ушбу рейтингга биринчи марта киритилганига қарамай дарҳол топ учликдан жой олган.

Шунингдек, бу йилги рейтингга 17 нафар янги иштирокчи киритилган. 

"Бу нарса аёллар коронавирус пандемияси шароитида жамият ҳаётининг барча соҳасида раҳбарлик қилаётганидан далолат", дея таъкидлаган нашр.

Янги нуфузли аёллар қаторидан АҚШнинг 40 та штатидаги 7 мингта дорихона тармоғини бошқарадиган CVS Health компанияси вице-президенти Карен Линч ҳам жой эгаллаган. У 2021 йилда компанияда COVID-19’га қарши вакцина билан боғлиқ масалалар учун масъул бўлиши айтилган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 408
Рейтинг: 3
Теглар
t
×