Дунёда коронавирусдан вафот этганлар сони ортмоқда

Олам

image

Дунёда ўтган бир ҳафта ичида деярли 4 миллион киши коронавирус билан касалланган, бу аввалги 7 кунга нисбатан камроқ ҳисобланади. Қарийб 70 мингта ўлим ҳолати қайд этилган. Бу эса ўтган ҳафта кўрсаткичларига нисбатан кўп

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан 23-29 ноябрь кунлари бутун дунёда 3 млн 935 минг 330 та COVID-19 касаллиги ва 69 минг 916 та ўлим ҳолати қайд этилган. 

16-22 ноябрь кунларида эса 4 млн 60 минг 891 нафар киши коронавирус юқтирган ва 67 минг 221 нафар бемор вирусдан вафот этган. 

Таъкидланишича, дунё бўйлаб касалланиш даражаси юқорилигича қолмоқда, шунингдек ўлим даражаси ҳам ошмоқда. 

Қайд этилишича, ўтган ҳафтада Европада ўлим сони 16-22 ноябрга нисбатан 5 фоизга, Жануби-Шарқий Осиёда 4 фоизга, Шимолий ва Жанубий Америкада эса 2 фоизга ошган.

Сўнгги маълумотларга кўра, дунёда коронавирусга чалинганлар 64 млндан ошган. 1,4 млн бемор вафот этган. 

 2 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 73 минг 276 нафарни ташкил этмоқда. 611 нафар бемор вафот этган. Соғайганлар жами 70 минг 534 нафарга етиб, соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

КОРОНАВИРУС ДУНЁ

Баҳолаганлар

199

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made