2026 йилда 5G дунё аҳолисининг 60 фоизини қамраб олади
Технология
−
30 Ноябрь 2020
46172020 йил охирига қадар 1 миллиарддан кўп одам ёки дунё аҳолисининг 15 фоизи бешинчи авлод алоқа тармоқлари қамраб олинган ҳудудда яшайди. Бу ҳақда "Ericsson Mobility Report" тадқиқотига таяниб хабар берилган.
Манбага кўра, бугунги кунга келиб дунё бўйлаб 106 та 5G тижорат тармоғи ишга туширилган. 2020 йил охирига қадар уларнинг сони 220 миллионга етиши айтилган.
Қайд этилишича, 2026 йилда 5G қамрови дунё аҳолисининг 60 фоизини қамраб олади ва уланишлар сони 3,5 миллиардга етади.
Ҳозирги кунда 5G қамрови бўйича Хитой биринчи ўринда бормоқда. Мамлакатда 5G алоқа тармоғига уланиш 11 фоизни ташкил қилади. Шимолий Америка 4 фоиз билан иккинчи ўринда туради. Европада 5G технологиялари барча уяли алоқа уланишларининг 1 фоизини ташкил қилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь