Дунёнинг энг кучли мураббийлари эълон қилинди

Спорт

image

Англиянинг “Манчестер Сити” клуби устози Хосеп Гвардиола дунёнинг айни дамдаги энг кучли мураббийи деб топилди. Бу ҳақда “FourFourTwo” журнали ёзмоқда.

Иккинчи ўринга Европа Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби Карло Анчелотти жойлашган. Кучли учликка “Ливерпуль” бош мураббийи Юрген Клопп якун ясаб берган.

“FourFourTwo” талқинига кўра, дунёнинг энг кучли 10 нафар мураббийи билан танишинг: 

1. Хосеп Гвардиола (“Манчестер Сити”);

2. Карло Анчелотти (“Реал Мадрид”);

3. Юрген Клопп (“Ливерпуль”);

4. Антонио Конте (“Тоттенхэм”);

5. Стефано Пиоли (“Милан”);

6. Микель Артета («Арсенал»);

7. Томас Тухель (“Челси”нинг собиқ мураббийи);

8. Грэм Поттер (“Челси”);

9. Юлиан Нагельсман (“Бавария”);

10. Диего Симеоне (“Атлетико”).

Умуман олганда, журнал ўз рейтингига 50 нафар мураббийни киритган. ПСЖ устози Кристоф Галтье 12-ўринга жойлашган бўлса, Хави 14-поғонани эгаллаган. Шунингдек, Эрик тен Хаг 15-ўринга ва Жозе Моуриньо 35-ўринга жойлашган.

Аввалроқ, футбол тарихидаги энг кучли ўйинчилар эълон қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Хосеп Гвардиола Юрген Клопп Карло Анчелотти

Баҳолаганлар

308

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made