Дунёнинг энг кучли 50 мураббийи эълон қилинди

Спорт 4701
image

Британиянинг “FourFourTwo” нашри 2021 йилнинг энг яхши 50 нафар мураббийи рўйхатини тузиб чиқди.

Биринчи ўрин “Манчестер Сити” бош мураббийи Пеп Гвардиолага насиб этди. 2021 йилда унинг бошчилигидаги жамоа Англия чемпиони бўлди, Англия лига кубогини қўлга киритди ва Чемпионлар лигаси финалига қадар етиб борди.

Кучли учликдан, UEFA Чемпионлар лигаси ва Суперкубогини қўлга киритган “Челси” бош мураббийи Томас Тухел (2-ўрин) ва “Ливерпуль” устози Юрген Клопп жой олган.

Шунингдек, Антонио Конте (“Интер”, “Тоттенхэм”), Ханс-Дитер Флик (“Бавария”, Германия ТЖ), Роберто Манчини (Италия ТЖ), Диего Симеоне (“Атлетико”), Юлиан Нагельсман (“РБ Лейпциг”, “Бавария”), Гарет Саутгейт (Англия ТЖ) ва Маурисио Почеттино (ПСЖ) энг яхши 10 нафар мураббий қаторига киритилган.

Маълумот учун, “Барселона”нинг амалдаги, Қатарнинг “Ал-Садд” клуби собиқ бош мураббийи Хави Эрнандес эса энг сўнгги ўринни эгаллаган.
 

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 165
Рейтинг: 2.9
t
×