Дунёнинг энг кекса монархларидан биринчи бўлиб Елизавета II эмланади – ОАВ

Олам

image

Буюк Британия қироличаси Елизавета II ва унинг турмуш ўртоғи, Эдинбург герцоги Филипп яқин ҳафталарда коронавирусга қарши эмланишлари мумкин. Эмлаш шифокорлар тавсияси асосида амалга оширилади. Бу ҳақда “Daily Mail” хабар бермоқда. 

Манбаларнинг газетага хабар беришича, қиролликнинг биринчи рақамли жуфтлиги вакцинациянинг иккинчи босқичида эмланишади. Буюк Британиядаги ушбу босқичда вакцинани 80 ёшдан ошганлар олади, деб тахмин қилинмоқда. Маълумотларга кўра, Елизавета II ва унинг турмуш ўртоғи буни шахсий шифокорларининг маслаҳати билан амалга оширади.

Букингем саройи қирол оиласида тиббий қарорларнинг махфийлигини айтиб, бу хабарга изоҳ беришдан бош тортган.

Эслатиб ўтамиз, Буюк Британия қироличаси Елизавета II коронавирус пандемияси бошланганидан буён биринчи марта ноябрь ойи бошида оммага ҳимоя ниқоби таққан ҳолда кўриниш берган эди.

Айрим маълумотларга кўра, тез орада қиролича Елизавета II махсус коронавирусга қарши ишлаб чиқарилган қўлқопларга эга бўлади.

Маълумот ўрнида, Буюк Британия қироличаси Елизавета II жаҳондаги энг кекса монархлардан бири ҳисобланади. 


Мақола муаллифи

Теглар

Елизавета II Филипп

Баҳолаганлар

78

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг