Елизавета II учун коронавирусга қарши қўлқоплар тайёрланади
Олам
−
26 Ноябрь 2020
3713Буюк Британия қироличаси Елизавета II махсус коронавирусга қарши ишлаб чиқарилган қўлқопларга эга бўлади. Бу ҳақда "The Telegraph" нашри хабар берган.
ОАВга кўра, қўлқоплар Швейцарияда ихтиро қилинган, микроб ва вирусларга қарши матодан ишланади.
Қироличанинг аксессуари қўлқоп ишлаб чиқарувчи Корнелия Жеймс томонидан тайёрланади.
Қўлқоплар ташқи кўринишидан одатий қўлқопларга ўхшаш бўлиши кутилмоқда.
Нашрнинг таъкидлашича, ҳимоя қўлқоплари пахта ёки жундан бўлади ва улар Букингем саройида намойиш этилади.
Эслатиб ўтамиз, 4 ноябрь куни Елизавета II коронавирус пандемияси бошланганидан буён биринчи марта оммага ҳимоя ниқоби таққан ҳолда кўриниш берганди.
Мамлакатда пандемия бошидан бери коронавирус билан касалланганлар сони 1,56 миллиондан ошган, улардан 56 мингдан кўпроғи инфекциядан вафот этган.
LiveБарчаси