Дунёнинг энг кекса эркаги вафот этди
Бу қизиқ
−
03 Апрель
15208Кеча, 2 апрель куни Венесуэлада дунёдаги энг кекса одам Хуан Виценте Перес Мора 114 ёшида вафот этди. Бу ҳақда маҳаллий расмийларга таяниб, "RT"нашри хабар берди.
Тачира штати губернатори Фредди Берналнинг айтишича, "Переснинг 115 ёшга тўлишига бор-йўғи икки ой қолганди". Қария узоқ вақт фермерлик қилган, 2020 йилда у дунёдаги энг кекса эркакка айланган. Фредди 2022 йилда Гиннеснинг рекордлар китобига кирган.
"Бизнинг дўстимиз ва бобомиз, дунёдаги энг кекса одам бўлган 114 ёшли Хуан Виценте Перес Мора бугун бизни жисман тарк этаётганини айтиш қайғулидир. Биз уни доимо қалбимизда сақлаймиз. Нурлар ичида ёт, Дон Виценте!" дея пост жойлаган губернатор.
Венесуэла Президенти Николас Мадуро унинг вафоти муносабати билан йўллаган таъзияномасида: "Хуан Виценте Перес Мора 114 ёшида абадиятга қовушди", деган.
Маълумот ўрнида, Перес 1909 йил 27 майда Венесуэланинг Тачира штатидаги Эл Кобре шаҳрида туғилган ва ўнта фарзанднинг тўққизинчиси бўлган. Гиннес рекордлар китобининг 2022 йилги баёнотига кўра, Тио Виценте номи билан танилган фермер беш ёшидан буён отаси ва акалари билан шакарқамиш ҳамда қаҳва етиштирган.
Эслатиб ўтамиз, 1952 йилда биринчи марта “АҚШ гўзали” танловида ғолиб чиққан актриса Жаклин Локери 26 февраль куни 94 ёшида вафот этган эди.
LiveБарчаси