Дунёнинг энг қиммат футболчилари номи эълон қилинди

Спорт 9510
image

Германиянинг “Тransfermarkt” портали Франция миллий терма жамоаси ва ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппени дунёнинг энг қиммат футболчиси сифатида эътироф этди. Портал 23 ёшли ҳужумчига 160 миллион евро нарх белгилаган.

2021-2022 йилиги мавсумни жараҳотлар сабаб кўнгилдагидек ўтказа олмаган Эрлинг Холанд 150 миллионлик нарх билан иккинчи поғонани банд этган. Албатта, норвегиялик супер форварднинг жорий йил ёзида “Боруссия Дортмунд”дан “Манчестер Сити”га ўтиши футбол оммаси учун улкан воқеа бўлди. Агар 21 ёшли футболчи “Сити” таркибида ҳам ўзини кўрсатадиган бўлса, унинг нархи янада ўсиши мумкин.

Ўтган мавсумни фантастик кайфиятда ўтказган Винисиус Жуниорга учинчи ўрин насиб қилган. Ҳозирда Винисиуснинг бозор баҳоси нақд 100 миллион еврони ташкил қилмоқда. Эътиборли жиҳати шундаки, 2021 йили бразилиялик футболчига 50 миллион евро нарх белгиланганди. Охирги бир йил ичида Жуниор нархини икки баробар оширишларига мажбур қила олди.

Дунёнинг энг қиммат ўнта футболчиси билан танишинг:

1. Килиан Мбаппе (ПСЖ Франция) – 160 миллион евро (трансфер баҳоси);

2. Эрлинг Холанд (“Манчестер Сити” Англия) – 150 миллион евро;

3. Винисиус Жуниор (“Реал Мадрид” Испания) – 100 миллион евро;

4. Фил Фоден (“Манчестер Сити” Англия) – 90 миллион евро;

5. Муҳаммад Салоҳ (“Ливерпуль” Англия) – 90 миллион евро;

6. Xарри Кейн (“Тоттенхэм” Англия) – 90 миллион евро;

7. Душан Влаҳович (“Ювентус” Италия) – 85 миллион евро;

8. Бруно Фернандеш (“Манчестер Юнайтед” Англия) – 85 миллион евро;

9. Кевин Де Брюйне (“Манчестер Сити” Англия) – 85 миллион евро;

10. Педри (“Барселона” Испания) – 80 миллион евро.

Аввалроқ, Ўзбекистоннинг энг қиммат футболчилари ҳақида маълумот берилганди. Шунингдек, жорий йилнинг 1-19 июнь кунлари Ўзбекистонда ўтказилган футбол бўйича Осиё кубоги U-23 нинг энг қиммат таркибга эга жамоалари ҳақида хабар қилинганди. Қолаверса, Осиё қитъасининг нархи “осмон” футболчиларидан иборат рейтинг ҳам тузилган.

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 192
Рейтинг: 3.1
t
×