Ўзбекистоннинг энг қиммат футболчилари номи эълон қилинди

Спорт

image
0:00
0:00
download

Профессионал футболчиларнинг статистик маълумотларига таянган ҳолда, уларнинг реал баҳосини ҳисоблаб чиқишга ҳаракат қилувчи “Тransfermarkt” портали Италиянинг “Рома” клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов Ўзбекистоннинг энг қиммат футболчиси сифатида эътироф этди.

Иккинчи поғонада Бирлашган Араб Амирликларининг “Шаржа” клубида тўп тепувчи Отабек Шукуров қайд этилган. Истеъдодли ярим ҳимоячи учун 4 миллион евролик нарх белгиланган.

Ўзбекистон терма жамоасининг асосий юлдузларидан бири бўлган Жалолиддин Машариповга 3-ўрин насиб қилган. Яъни, Саудия Арабистоннинг “Ал-Наср” жамoаси вингерини ўз таркибига қўшиб олмоқчи бўлган клуб 3 миллион евродан воз кечишига тўғри келади.

Ўзбекистоннинг энг қиммат 10 та футболчиси билан танишинг:

1. Элдор Шомуродов (“Рома” Италия) – 8 миллион евро (трансфер баҳоси);

2. Отабек Шукуров (“Шаржа” БАА) – 4 миллион евро;

3. Жалолиддин Машарипов (“Ал-Наср” С. Арабистони) – 3 миллион евро;

4. Игор Сергеев  (“Тобол” Қозоғистон) – 1,70 миллион евро;

5. Азиз Ғаниев (“Шабаб Ал-Аҳли” БАА) – 1,50 миллион евро;

6. Одилбек Ҳамробеков (“Пахтакор” Тошкент) – 1 миллион евро;

7. Иброҳимҳалил Йўлдошев (“Нижний Новагорд” Россия) – 900 минг евро;

8. Сардор Собирхўжаев (“Пахтакор” Тошкент) – 800 минг евро;

9. Достонбек Ҳамдамов (“Ал-Саилия” Қатар) – 800 минг еро;

10. Шохруз Норхонов (“Сўғдиёна” Жиззах) – 800 минг евро.

Аввалроқ, Осиёнинг энг қиммат футболчилари тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, 1-19 июнгача Ўзбекистонда ўтказилган футбол бўйича Осиё кубоги U-23 нинг энг қиммат таркибга эга жамоалари маълум қилинганди.

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

энг қиммат футболчилар

Баҳолаганлар

995

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг