Дунёнинг энг бой одамлари 1 йилда бойлигини рекорд даражада оширди
Бу қизиқ
−
01 Январь 2519 2 дақиқа
2025 йил якунида дунёнинг энг бой 500 нафар кишисининг умумий бойлиги рекорд даражадаги 2,2 триллион долларга ошган. Бунга акциялар, криптовалюталар ва қимматбаҳо металларни ўз ичига олган барча бозорлардаги жадал ўсиш сабаб бўлган ва уларнинг жами капитали 11,9 триллион долларга етган. Бу ҳақда “Bloomberg” хабар берди.
Нашр маълумотига кўра, қўшимча бойликнинг қарийб тўртдан бир қисми атиги саккиз нафар шахс ҳиссасига тўғри келади. Улар орасида АҚШнинг Oracle (ORCL) компанияси ҳаммуассиси ва энг йирик акциядори Ларри Эллисон, Tesla раҳбари Илон Маск, Google ҳаммуассиси Ларри Пейж ҳамда Amazon асосчиси Жефф Безос бор. Бироқ бу саккизликнинг ҳиссаси ўтган йилга нисбатан камроқ бўлган – 2024 йилда айнан шу саккиз миллиардер умумий даромаднинг 43 фоизини олган.
“Bloomberg” йил якунларига кўра энг муваффақиятли миллиардерлар сифатида Эллисонни (бойлиги 249,8 млрд доллар, йиллик даромади 57,7 млрд доллар), Маскни (622,7 млрд доллар ва 190,3 млрд доллар), австралиялик тадбиркор аёл Жина Райнхартни (37,7 млрд доллар ва 12,6 млрд доллар), шунингдек АҚШ Президенти Дональд Трамп ва унинг оиласини (6,8 млрд доллар ва 282 млн доллар) тилга олади.
Шунингдек, сунъий интеллект (СИ) атрофидаги умумий эйфория фонида йирик технологик компаниялар даромадлари ва акцияларининг қиймати ҳам кескин ошган. Капитал ўсишининг энг катта улуши АҚШ ва Канада ҳиссасига тўғри келган – 1,1 триллион доллар, Осиё ва Океания минтақасида 550,7 млрд доллар, Европада эса 386,5 млрд долларни ташкил этган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Америкалик поп-қўшиқчи Бейонсе Ноулз-Картер бойлиги 1 миллиард доллардан ошган бешинчи мусиқачига айлангани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025