Дунёнинг 20 та мамлакатини қўрқинчли очарчилик кутмоқда

Олам 15665
image

Яқин ойларда Африканинг тўрт мамлакатининг озиқ-овқат захираси бутунлай тугайди. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти сайтида хабар берилган.

Маълумотга кўра, Африканинг Буркина-Фасо, Яман, Жанубий Судан ва Нигерия мамлакатлари аҳолисига кучли очлик таҳдид қилмоқда. 

Бунга ушбу мамлакатлардаги ички можаролар, иқтисодий таназзул, экстремал иқлим ва коронавирус пандемияси сабаб қилиб кўрсатилмоқда. 

Шунингдек, дунё бўйлаб яна 16 мамлакатни очлик муаммоси қийнаши кутилмоқда. Айнан қайси давлатлар ҳақида гап кетаётганига эса аниқлик киритилмаган.

БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти вакили Доминик Бюржон халқаро ҳамжамиятни ушбу мамлакатларда озиқ-овқат танқислиги кучайиб кетишининг олдини олиш учун шошилинч чоралар кўришга чақирди.

Аввалроқ, 2020 йил бошидан бери сайёрамизда камида 7 миллион киши очликдан вафот этгани ҳақида хабар бергандик.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 657
Рейтинг: 3
t
×