Дунёдаги энг юқори пластик ифлосланиш қайси давлатда кузатилади?
Олам
−
09 Сентябрь
11089Ҳиндистоннинг йиллик пластик чиқиндилари эмиссияси 9,3 миллион тоннага етди. Жорий кўрсаткич жами глобал чиқиндиларнинг бешдан бирига тенг ҳисобланади. Бу ҳақда “The Indian Express” хабар берди.
Нашр маълумотларига кўра, мамлакатда бундай чиқиндиларнинг деярли 53 фоизи йиғилмайди.
“Мамлакатдаги йиғилмаган пластик чиқиндиларнинг қарийб 53 фоизи 255 миллион кишига тўғри келади. Қолган чиқиндиларнинг аксарияти ёнғинлар тез-тез учрайдиган полигонларда очиқ ҳолда ёқилиши оқибатида юзага келган”, дейилади хабарда.
Маълумотларга кўра, пластмасса чиқиндиларининг энг юқори кўрсаткичлари Жанубий ва Жануби-Шарқий Осиё, шунингдек, Африка мамлакатларида қайд этилган, бироқ Ҳиндистон антирейтинг бўйича энг яқин етакчиларни 2,5 баробардан кўпроқ кўрсаткич билан ортда қолдирган. Масалан, Нигерияда йиллик пластик чиқиндилар ҳажми 3,5 миллион тонна, Индонезияда 3,3 миллион тонна, Хитойда 2,8 миллион тоннани ташкил этади.
Олимлар томонидан ўтказилган аввалги тадқиқотларда Хитой пластик чиқиндилар бўйича етакчи бўлган, аммо ҳозир мамлакат чиқиндиларни бошқариш ва йиғиш назорати бўйича сезиларли ютуқларни кўрсатмоқда.
Маълумот учун, ҳар йили дунё бўйлаб 460 миллион тоннадан ортиқ пластмасса ишлаб чиқарилади. У инсон фаолиятининг деярли барча соҳаларида қўлланилади. Пластик чиқиндилар атроф-муҳитни ифлослантиради, биологик хилма-хилликка таъсир қилади ва экотизим деградациясига олиб келади. Бундай чиқиндиларнинг асосий турлари идиш, қопқоқ ёки стакан каби бир марталик маҳсулотларни ўз ичига олади.
LiveБарчаси