Ҳиндистонда вертолёт қулади. Қурбонлар бор (видео)
Олам
−
06 Январь
3497Кеча, 5 январь куни Ҳиндистонда Қирғоқ қўриқлаш вертолётининг қулаши оқибатида уч киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Press trust of India” ахборот нашри хабар берди.
Қайд этилишича, Ғарбий Гужарат штатида Қирғоқ қўриқлаш вертолёти ўқув миссияси вақтида ҳалокатга учраган. Воқеа Порбандар шаҳридаги Соҳил хавфсизлик хизмати масъулияти остидаги ҳудудда содир бўлган.
Порбандар шаҳри полиция бошлиғининг айтишича, вертолёт одатий чиқишдан қайтиб, учиш-қўниш йўлагига қўнмоқчи бўлганида қулаган. Бортда уч киши бўлиб, ҳаммаси вафот этган. Ҳиндистон қирғоқ қўриқлаш хизмати ҳодиса билан боғлиқ вазиятни ўрганмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 1 январь куни Туркиянинг Испарта вилоятидан ҳавога кўтарилган ўқув самолёти Денгизли вилоятининг Чал шаҳрида мажбурий қўниш пайти ҳалокатга учраганди. Далага тескари қулаган самолёт ҳалокатида ҳеч қандай инсон талафоти қайд этилмаган бўлса-да, учувчи Шукру Йигит Девебажак енгил тан жароҳати билан ҳудуддаги тиббиёт ходимлари томонидан кўрсатилган ёрдамдан сўнг Чал давлат шифохонасига олиб борилган.
Моҳимбегим Маъруфалиева
LiveБарчаси
07 Январь