Туркияда машғулот самолёти ҳалокатга учради (видео)

Олам

image

Туркиянинг Испарта вилоятидан ҳавога кўтарилган ўқув самолёти Денгизли вилоятининг Чал шаҳрида мажбурий қўниш пайти ҳалокатга учради. Бу ҳақда Туркиянинг “Yuzhaber” нашри маълум қилди.

Ҳодиса кеча, 1 январь куни юз берган. Ҳалокатга далада сурувини ўтлатаётган чўпон гувоҳ бўлган ва ҳудудга зудлик билан жандармерия, соғлиқни сақлаш ва ёнғин ўчириш жамоалари юборилган.

“Тахминан соат 12:00 да самолётнинг далага қулаганини билдик. Дарҳол ҳудудга етиб бордик. Чўпон самолёт қулашидан олдин атрофда бўлган ва бизни ёрдамга чақирган. Самолёт ағдарилган ҳолатда эди, лекин учувчининг аҳволи яхши. Учувчини тез ёрдам машинасига олиб ўтказдик”, деган Исабей маҳалласи раиси Ҳасан Экижи самолёт ҳалокати ҳақида берган баёнотида. 

Далага тескари қулаган самолёт  ҳалокатида ҳеч қандай инсон талафоти қайд этилмаган бўлса-да, учувчи Шукру Йигит Девебажак енгил тан жароҳати билан ҳудуддаги тиббиёт ходимлари томонидан кўрсатилган ёрдамдан сўнг Чал давлат шифохонасига олиб борилган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган декабрь ойининг 22-кунида Туркияда тез ёрдам вертолёти ҳалокатга учраган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

ҳалокат Туркия самолёт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг