Ҳиндистонда 7 кунлик мотам эълон қилинди
Олам
−
27 Декабрь
51966Ҳиндистон ҳукумати собиқ бош вазир Манмохан Сингх хотирасига етти кунлик мотам эълон қилди. Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, Ҳиндистоннинг собиқ бош вазири, мамлакатнинг “иқтисодиётини либераллаштириш қаҳрамони” Манмохан Сингх 26 декабрь куни 92 ёшида вафот этган.
“Марҳум олийжанобга ҳурмат белгиси сифатида 26 декабрдан 1 январгача бўлган даврда бутун Ҳиндистон бўйлаб етти кунлик мотам эълон қилинади. Ушбу давр мобайнида бутун Ҳиндистон бўйлаб давлат байроғи яримига туширилади ва расмий кўнгилочар тадбирлар ўтказилмайди”, дейилади хабарда.
Расмийлар дафн маросимини давлат даражасида ўтказишга ҳам қарор қилган. Шундай қилиб, вазирнинг дафн маросими 28 декабрь куни бўлиб ўтиши кутилмоқда.
“Ҳиндистоннинг хориждаги барча элчихоналарида дафн маросими куни давлат байроғи ҳам ярмига туширилади”, дейилади хабарда.
Манмохан Сингх 26 декабрь куни 92 ёшида тез ёрдам бўлимида вафот этган. У ўз уйидан ҳушсиз ҳолда олиб келинган. Шифокорларнинг айтишича, Сингх кекса одамларга хос бўлган бир қатор касалликлардан азият чеккан. Шифокорлар қанча уринишмасин, уни ҳаётга қайтара олмаган.
LiveБарчаси
АҚШ долларининг расмий курси пасайди.
27 Декабрь