“Дунёдаги энг таниқли шахс”. Лукашенко Хитой Мудофаа вазирига “пахта қўйди”

Олам

image

Беларусга келган Хитой Мудофаа вазири Ли Шанфуни кеча, 17 август куни Александр Лукашенко қабул қилди. Бу ҳақда “БелТА” хабар берди. 

Айтилишича, учрашув аввалида Лукашенко Хитой Мудофаа вазирини Беларусда самимий қутлаб, уни дунёдаги “энг таниқли шахс” деб атаган.

“Бу суҳбатни сиз бугунги кунда дунёдаги энг таниқли шахс эканингиз ҳақида бежиз бошлаганим йўқ, чунки сизнинг фаолиятингиз, Хитой Халқ Республикасининг ўз манфаатларини илгари суришдаги фаоллиги, дунё тартибига оид асосий ғояларини бугун бутун дунё эшитмоқда”, деган у Ли Шанфуга қарата.

Шунингдек, Лукашенко жорий ташриф Ли Шанфунинг Беларусга биринчи сафари эканини қайд этган.

“Афсуски, бизнинг айбимиз билан бугунги дунё мутлақо беқарор. Дунёда жуда ёмон воқеалар содир бўлмоқда. Ва биз кучли бўлишимиз керак. Чунки куч ҳар доим ҳурмат қилинади. Бизнинг сиёсатимизда биз кучли иқтисодиёт ва кучли дипломатияга асосланамиз. Ҳарбий-техникавий ҳамкорликни қўллаб-қувватлаганингиз учун сиздан жуда миннатдорман. Бу борада биз биринчи навбатда дўстларимизга – Россия Федерацияси ва Хитойга таянамиз. Бизнинг барча ҳамкорлигимиз жуда муҳим. У ҳеч қандай ҳолатда учинчи давлатларга қарши қаратилмайди. Давлатимиз ва халқимиз хавфсизлигини таъминлаш биз учун муҳим ”, дея таъкидлаган Лукашенко.

Унинг сўзларига кўра, Хитой ва Беларуснинг дунё тартиби борасидаги қарашлари ҳам тўлиқ мос келади.

“Биз кўп қутбли дунё, ҳудудий яхлитлик ва Иккинчи жаҳон урушидан кейин ўрнатилган чегаралар ва ҳудудлар бирлиги, давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик тарафдоримиз. Бир сўз билан айтганда, Хитой ташқи сиёсатига асос бўлган бутун палитра бизнинг раҳбариятимизга ҳам хосдир. Билингки, биз Хитойни 30 йилдан ортиқ вақтдан бери барча интилишларида доимо қўллаб-қувватлаб келганмиз, чунки биз Хитой Халқ Республикасининг барча низо ва можароларни тинч йўл билан ҳал қилишга қаратилган ички ва ташқи сиёсатини мутлақо адолатли, деб биламиз” дея таъкидлаган у.

Ўз навбатида, Ли Шанфу Хитой Халқ Республикаси Раиси номидан Лукашенкога эзгу тилаклар ва самимий саломларини етказган. У Беларусь тараққиётидаги улкан муваффақиятлар ва бунда Лукашенконинг ролини қайд этган.

“Сизнинг дунё тинчлиги ва тараққиётига қўшган улкан ҳиссангиз учун самимий ва чуқур ҳурмат изҳор этишга ижозат бергайсиз”, деган Хитой Мудофаа вазири.

У йил бошида Лукашенконинг Хитойга давлат ташрифи бўлиб ўтганини, унинг давомида давлат раҳбарлари икки томонлама ҳарбий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича муҳим келишувларга эришганини эслатган. 

“Беларусга ташрифимдан мақсад айнан давлат раҳбарлари даражасидаги муҳим келишувларни амалга ошириш ва икки томонлама ҳарбий ҳамкорликни янада мустаҳкамлашдан иборат”, деган Ли Шанфу.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ли Шанфу  Россияда Халқаро хавфсизлик бўйича XI Москва конференциясида қатнашган, 16 август куни эса Минскда беларуслик мавқедоши Виктор Хренин билан музокара ўтказганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой Беларусь Лукашенко Ли Шанфу

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made