Хитой Мудофаа вазири Беларусга борди
Олам
−
17 Август 2023
4497Кеча, 16 август куни Минскка борган Хитой Мудофаа вазири Ли Шанфу беларуслик мавқедоши Виктор Хренин билан музокара ўтказди. Бу ҳақда “БелТА” хабар берди.
Учрашув Минскдаги Марказий офицерлар уйида бўлиб ўтган. Томонлар ўзаро манфаатли соҳалардаги икки томонлама ҳарбий ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилган.
Хренин Беларусь ва Хитой ўртасидаги муносабатлар дўстлик ва ўзаро ҳурмат асосида қурилганини таъкидлаган.
“Хитой Халқ-озодлик армияси нафақат Осиё-Тинч океани минтақаси, балки бутун дунёда барқарорлик таянчларидан бири бўлган ХХР манфаатларининг ишончли ҳимоячисидир. Сизга, шунингдек, барча ҳарбий хизматчиларга омад, тинч осмон, фаровонлик, муваффақият ҳамда буюк Хитой ва Хитой халқи манфаати учун янги ютуқлар тилайман. Қайд этишни истардимки, жорий йил Хитой учун муҳим воқеа ва давлатнинг замонавий тарихидаги янги босқичларга эришгани нишонланди. Гап Хитойнинг халқаро майдондаги мавқеини мустаҳкамлаш ва Хитой халқининг кучли етакчиси – ХХР раиси Си Цзиньпин атрофида бирлашишини таъкидлаган “икки сессия”нинг муваффақиятли ўтказилиши ҳақида бормоқда”, деган Хренин.
Ли Шанфу эса Хитой-Беларусь ҳамкорлиги изчил ривожланиб, олдинга силжиётганини айтган.
Маълумот учун, Ли Шанфу олдинроқ Халқаро хавфсизлик бўйича XI Москва конференциясида қатнашган ва у ерда Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу билан музокара ўтказган.
Эслатиб ўтамиз, Халқаро хавфсизлик бўйича XI Москва конференциясида Беларусь Мудофаа вазири Виктор Хренин ҳам қатнашган эди.
LiveБарчаси