Дунёдаги энг хунук ит Голивудда роль ўйнади

Бу қизиқ

image

“Дунёдаги энг хунук ит 2023” кўрик танлови ғолиби бўлган ит Голливуднинг машхур юлдузлари Райан Рейнольдс ва Хью Жекман билан бир кинода суратга тушди. Бу ҳақда “Супер” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, Мопс ва хитой кокилдор зотига оид ит – Пегги 2023 йилда “Энг хунук ит”лардан бири деб топилган. Шу бадбашаралиги эвазига Британияда машҳур бўлиб кетган Пегги Голливуддагилар эътиборига ҳам тушиб, йилнинг энг кассабоп фильмида суратга тушди.

“Дэдпул ва Росомаха” фильмида у бош қаҳрамоннинг ити – Догпул ролини ижро этган.

Кучук эгаси журналистларга уй ҳайвонининг шон-шуҳратидан фахрланаётганини билдирди.

“Менга ёқди. Фильм давомида Пегги ўзини жуда эркин тутди, балки Райан Рейнольдснинг қучоғида ўзини қулай ҳис қилгандир. Улар менинг кучугимга жуда яхши муносабатда бўлди. Мен ҳар сониядан завқланардим”, дейди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШда “Дунёнинг энг хунук итлари” танловининг 2024 йилги мавсуми бўлиб ўтганди. Унда  биринчи ўринни Хитойнинг Пекин шаҳрида туғилган “Wild Thang” лақабли ит эгаллаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ит

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг