Дунёнинг энг хунук ити тож кийди (фото)
Бу қизиқ
−
22 Июнь
13914АҚШда “Дунёнинг энг хунук итлари” танловининг 2024 йилги мавсуми бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Sky News” хабар берди.
Унга кўра, танлов мамлакатнинг Калифорния штатида бўлиб ўтган. Ғолибга эса соврин сифатида махсус тож қўйилган.
Танлов натижаларига кўра, биринчи ўринни Хитойнинг Пекин шаҳрида туғилган “Wild Thang” лақабли ит эгаллаган. Ушбу ит танловда беш марта қатнашиб, уч марта иккинчи ўринни эгаллаган. Ниҳоят, бу йил у бош совринга эга чиққан. Танловдан сўнг, ғолиблик тожини кийган “Wild Thang” эгаси Энн Льюис билан суратга тушган.
Келтирилишича, “Wild Thang” кучуклик даврида итлар орасида кенг тарқалган вирусга чалинган. Тишлари ўсмаганлиги сабабли, унинг тили ташқарида қолиб кетган. Жисмоний камчиликларини ҳисобга олмаганда “Thang” бахтли ва энг хунук итдир. Ғолиб итнинг эгасига ташкилотчилар томонидан 5000 долларлик чек ёзиб берилган.
“Ушбу танлов қарийб 50 йилдан бери ўтказиб келинмоқда ва барча итларни ўзига хос ҳамда ноёб қиладиган камчиликларини нишонлайди. Мақсад уларни масхара қилишдан иборат эмас”, дейилган нашр хабарида.
Маълумот учун, танловда римлик 14 ёшли “Pug” лақабли ит иккинчи, “Daisy Mae” лақабли яна бир 14 ёшли қутқарувчи ит эса учинчи ўринни эгаллади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дунёдаги энг узун тилли ит Гиннес рекордлари китобига киритилганди. Шунингдек, АҚШнинг Огайо штатида яшовчи 23 ёшли чиҳуаҳуа зотига мансуб “Спайк” лақабли ит ҳам Гиннеснинг рекордлар китобига дунёдаги энг кекса ит сифатида киритилгани ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси