Дунёдаги энг қиммат автокомпания номи маълум қилинди

Технология 8779
image

Tesla капитали 190 миллиард долларга етди. Бу уни дунёдаги энг қиммат автомобиль ишлаб чиқарувчи компанияга айлантиради. Таққослаш учун, иккинчи ўринни эгаллаган Toyota компаниясининг капиталлашуви 182 миллиард долларга, Volkswagen эса 75 миллиард долларга тенг. Бу ҳақда “Bloomberg” хабар бермоқда.

Honda 48 миллиард доллар билан тўртинчи, Daimler AG (41 миллиард доллар) эса кучли бешликка кирди. Tesla компаниясига келсак, 2020 йил 10 июнда ким ошди савдосида компаниянинг акциялари биринчи марта 1000 доллардан ошиб, рекорд даражадаги 1025 долларга етди. Йил бошида акцияларни 420 долларга сотиб олиш мумкин эди. Шундай қилиб, ярим йил давомида Tesla акциядорлари ўз капиталларини деярли 2,5 бараварга ошириб олди.

Таҳлилчилар Tesla нархининг кўтарилишини Хитойда электр автомобилларга бўлган талабнинг ортиши билан боғлашди. Бренднинг Шанхайдаги очиқ фабрикаси 2020 йил охирига қадар 100 мингга яқин автомобиль ишлаб чиқариш имконига эга.

Май ойи бошларида Tesla компанияси раҳбари Илон Маск янги Roadster’ни намойиш этишни номаълум муддатга қолдиргани маълум бўлди. У компания бутун диққатини Model Y кроссоверларини ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва Берлин яқинида Европадаги биринчи Tesla заводини қуришга қаратишини айтди.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 256
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×