Дунё Иккинчи жаҳон урушидан хулоса чиқармади – Зеленский

Олам 4918
image

Россиянинг Украинага қарши қуролли тажовузи ва Қримнинг оккупация қилиниши инсоният Иккинчи жаҳон уруши фожиасидан етарлича дарс олмаганини кўрсатади. Баъзи давлатлар эса дунёдаги таъсир доирасини белгилаш учун ҳаракатини давом эттиряпти. Бу ҳақда Украина Президенти Владимир Зеленский БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессияси иштирокчиларига йўллаган видеомурожаатида айтиб ўтди.

Зеленский ўтган йили ҳеч ким 2020 йил бундай оғир синовлар тайёрлаб қўйганини тасаввур қилмаганини таъкидлади.

“Бугун бир Сан-Францискодаги муҳим анжуманни эслаймиз. Урушдан кейинги қийин давр таъсисчи-давлатларни (БМТни тузган) яхшироқ дунё қуриш учун ўзаро қарама-қаршиликларни четга суришга ва бирлашишга олиб келди”, деди Зеленский.

Бундан ташқари, Зеленский XXI асрда дунё можаро, тажовуз, диктатура ва инсон ҳуқуқлари бузилишига тўлганини қўшимча қилди.

“Қримнинг оккупация қилиниши ва Россиянинг Донбассдаги ҳарбий тажовузи бундан хулоса чиқарилмаганини кўрсатади. Мен бу фақатгина Украинадаги уруш эмаслигини эслатмоқчиман. Бу Европадаги уруш. Бу нафақат мустақил давлат суверенитетига тажовуз қилиш эмас, балки дунёдаги таъсир доираларини қайтадан бўлиб олишга уринишга ўхшайди”, дея сўзини якунлаган Зеленский.

Маълумот учун, кеча, 21 сентябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг юқори даражадаги ҳафталиги очиқ, дея эълон қилинди. БМТ Бош Ассамблеясининг юқори даражали сессияси коронавирус пандемияси сабаб илк бор видеоанжуман шаклида ўтказиляпти.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 134
Рейтинг: 3
Теглар
t
×