Дунё футболи катта йўқотишга учради
Спорт
−
06 Январь
34119Бразилиялик собиқ футболчи Марио Загалло 92 ёшида вафот этди. Бу ҳақда собиқ футболчининг Instagram саҳифасида хабар берилди.
Загалло футболчилик ва мураббийлик фаолияти давомида Бразилия терма жамоаси билан тўрт марта жаҳон чемпиони бўлган. Жумладан, у кўплаб футбол мутахассислари томонидан футбол тарихидаги энг яхши терма жамоа сифатида эътироф этиладиган 1970 йилги терма жамоага устозлик қилган.
Марио Загалло футболчи сифатида 1958 ва 1962 йиллардаги жаҳон чемпионатларида ғолиб чиққан. 1970 йилда терма жамоа бош мураббийи сифатида турнир ғолиби бўлган. Унинг жамоасида Пеле, Жаирзиньо, Роберто Ривелиньо ва Тостао каби футболчилар тўп тепган. Загалло футбол тарихида ҳам футболчи, ҳам мураббий сифатида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган биринчи инсон ҳисобланади. Шунингдек, 1998 йилда Загалло терма жамоа бош мураббийи сифатида финалга чиққанди, аммо ўшанда пентакампионлар Францияга мағлуб бўлган.
LiveБарчаси