Дунё бўйлаб Фаластинни тан олувчи давлатлар кўпаймоқда

Олам

image
5 та давлат Исроилнинг Ғазони босиб олиш режасини қоралади north_east

5 та давлат Исроилнинг Ғазони босиб олиш режасини қоралади

Фаластин давлатини тан олишга ваъда берган давлатлар сони ортиб бормоқда, ҳозирда 145 дан ортиқ давлат халқаро тан олиш чақириғига қўшилмоқда. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Фаластин давлатини тан олган аксарият давлатлар буни 1988 йилда Фаластин Миллий Кенгаши давлат декларациясидан кейин амалга оширди. 1990, 2000 ва 2010 йилларда бошқа кўплаб Ғарбий бўлмаган давлатлар ҳам худди шундай йўл тутди. Масалан, Ўзбекистон 1994 йилда Фаластинни тан олган.

Тўқ сариқ рангдагилар Фаластинни расман тан олган, сариқ рангдагилар тан олиши кутилаётган

2024 йилнинг баҳорида Европа ва Кариб ҳавзасидаги давлатлари, жумладан, Барбадос, Ирландия, Ямайка, Норвегия ва Испания Фаластин давлатини тан олди. Ўшанда Ирландия Бош вазири Саймон Харрис Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяхуни “Дунёни тинглашга ва Ғазода кузатилаётган гуманитар фалокатни тўхтатишга” чақирган.

Яқинда Австралия, Канада ва Франция сентябрь ойида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси йиғилишида Фаластин давлатини тан олиш режаларини эълон қилди. Айни пайтда, Буюк Британия ҳам шартли равишда, агар Исроил Ғазода ўт очишни тўхтатишга рози бўлмаса, Фаластин давлатини тан олишини айтди.
Ушбу сўнгги эълонлар Қўшма Штатларни Исроил масаласи, ҳарбий кампания ва ёрдам чекловлари бўйича баъзи энг яқин иттифоқчиларидан тобора кўпроқ ажратиб қўймоқда. Исроил Ташқи ишлар вазирлиги эса Европа давлатларининг тан олиш ҳақидаги бу даъватларини рад этди ва уларни “Бу тарзда ҲАМАСни қўлламаслик”ка чақирди. АҚШ Президенти Дональд Трамп ҳам Фаластинни давлат сифатида тан олиниши ҳақидаги чақириқларни қоралади.

Ушбу ҳолат Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва бошқа гуманитар гуруҳлар томонидан кўрсатилаётган инсонпарварлик ёрдамлари Исроил блокадаси туфайли Ғазода очарчилик инқирози кучайиб бораётган бир пайтда содир бўлмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 31 июль куни АҚШ Давлат департаменти  Фаластин миллий маъмурияти (ФММ) ва Фаластин озодлик ташкилотига (ФОТ) қарши санкциялар киритганди.

Алишер Абдумаликхон


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Фаластин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг