5 та давлат Исроилнинг Ғазони босиб олиш режасини қоралади

Олам

image
15 Ғарб давлати Фаластин давлатини тан олишга чақирмоқда north_east

15 Ғарб давлати Фаластин давлатини тан олишга чақирмоқда

Жорий йилнинг 9 август куни Германия, Италия, Буюк Британия, Австралия ва Янги Зеландия Исроил ҳукуматининг Ғазо шаҳрини назоратга олишни кўзда тутувчи янги ҳужум амалиётини бошлаш қарорини қоралаб, қўшма баёнот билан чиқди. Бу ҳақда “Deutsche Welle” хабар берди.

Бешта давлат Ташқи ишлар вазирлари имзолаган ҳужжатда айтилишича, бундай амалиёт “мавжуд фалокат даражасидаги гуманитар вазиятни янада оғирлаштиради, гаровдагилар ҳаётини хавф остига қўяди ва тинч аҳолининг оммавий кўчиши хавфини оширади”.

“Исроил ҳукумати эълон қилган режалар халқаро гуманитар ҳуқуқ бузилишига олиб келиши мумкин”, деб ҳисоблайди имзо чекканлар.

Шунингдек, Германия, Италия, Буюк Британия, Австралия ва Янги Зеландия Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарлари “ҳар қандай аннексия ёки аҳоли пунктларини кенгайтириш халқаро ҳуқуқни бузади”, дея қўшимча қилган.

Улар халқаро ҳамжамиятни бу даҳшатли можарони тўхтатиш учун барча чораларни кўришга, дарҳол ва доимий ўт очишни тўхтатишга эришишга чақирган. Бу эса Ғазога кенг кўламли, тезкор ва тўсиқсиз гуманитар ёрдам етказиш имконини бериши керак. Баёнотда қайд этилишича, Ғазога очарчиликнинг энг ёмон цсенарийси таҳдид қилмоқда.

ҲАМАС томонидан гаровда сақланаётган одамлар масаласида эса улар гаровдагиларнинг ҳеч қандай шартсиз, дарҳол озод этилишини талаб қилган.

Шунингдек, ушбу мамлакатлар Исроилдан халқаро гуманитар ташкилотлар учун жорий этилган рўйхатга олиш тизимини ўзгартиришни сўраб, шунда улар ўзининг муҳим ишини гуманитар тамойилларга мувофиқ давом эттириб, Ғазо секторидаги ёрдамга муҳтож тинч аҳолига ёрдам кўрсатишини қайд этган.

Улар Яқин Шарқ можаросини икки давлат тузиш орқали ҳал қилишга содиқлигини эслатиб ўтган. Баёнотда айтилишича, “икки давлат ташкил қилиш бўйича музокаралар йўли билан эришилган сиёсий келишув ҲАМАСнинг тўлиқ қуролсизланишини ва унинг Ғазо секторини бошқаришнинг исталган шаклидан бутунлай чиқарилишини талаб қилади. Бу ерда марказий роль Фаластин Миллий маъмуриятига тегишли бўлиши керак.

Эслатиб зтамиз, жорий йилнинг 8 августга ўтар кечаси Исроил ҳукумати ҲАМАС ҳаракатини “мағлубиятга учратиш” ва Ғазо шаҳри устидан назорат ўрнатиш режасини маъқуллаганди. Бу қарор Исроилнинг юқори мартабали амалдорларининг тунги учрашувидан сўнг – урушни тўхтатиш бўйича халқаро чақириқлар кучайиб бораётганига ва ҲАМАС томонидан гаровга олинганлар тақдиридан қўрққан кўплаб исроилликларнинг норозиликларига қарамай қабул қилинган.

Шундан сўнг, дастлаб Исроил мухолифати ҳукуматнинг ушбу режасини кескин танқид қилди. Хусусан, мухолифат етакчиси Яир Лапид Вазирлар Маҳкамасининг Ғазони эгаллаш ҳақидаги қарори “кўплаб бошқа муаммоларга олиб келиши”ни айтди.

Кейинроқ эса ушбу қарор ортидан Германия “кейинги хабаргача” Исроилга қурол-яроғ етказиб беришни тўхтатди. Бироқ Германиянинг Христиан-демократик иттифоқи (ХДИ) партиясидан бир қатор депутатлар  Германия канцлери Фридрих Мерцнинг ушбу қарорини кескин танқид қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Яқин Шарқ Фаластин Исроил Ғазо ҲАМАС

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг