Дунё бўйлаб 818 миллион боланинг мактабда қўл ювишига шароит йўқ – UNICEF
Олам
−
19 Август 2020
4485Дунё бўйлаб 818 миллион бола мактабларда қўл ювиш учун асосий воситаларга эга эмас, бу эса уларга COVID-19 ва бошқа юқумли касалликлар юқишининг хавфини оширади. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва UNICEF халқаро болалар ташкилотининг Бирлашган Мониторинг Дастурида қайд этилган.
Мактабда қўл ювиш учун шароит мавжуд бўлмаган 818 миллион болаларнинг 355 миллиони қўл ювиш учун сув бўлган, аммо совун бўлмаган мактабларда, 462 миллиони эса қўл ювиш учун сув ва совун бўлмаган мактабларда ўқийди.
COVID-19 туфайли соғлиқни сақлаш ва гуманитар инқироз хавфи юқори бўлган 60 мамлакатда ҳар тўртта боладан учтаси мактабда қўл ювиш учун асосий шароитга эга эмас. Барча болаларнинг ярми асосий сув таъминотидан маҳрум ва ярмидан кўпи асосий санитария хизматига эга эмас.
Ҳисоботда келитирилишича, дунёдаги ҳар 3 та мактабнинг биттаси ичимлик суви билан чекланган тарзда таъминланган ёки умуман ичимлик суви билан таъминланмаган.
Яна 698 миллион болалар учун уларнинг мактабларида асосий санитария шариотлари мавжуд эмас.
Ҳисоботда COVID-19 тарқалишининг олдини олиш ва мактабларда назорат қилиш учун зарур бўлган бир нечта манбалар, шу жумладан 10 та тезкор ҳаракатлар ва хавфсизликни текшириш бўйича руйхат келтирилган. У UNESCO, UNISEF, Жаҳон озиқ-овқат ташкилоти ва Жаҳон банки томонидан чиқарилган мактабларни хавфсиз қайта очиш кўрсатмаларига асосланиб, миллий ва маҳаллий ҳокимият идораларига мактабларни хавфсиз қайта очишга тайёргарлик кўриш ва болалар мактабга қайтганларида уларнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича амалий тавсияларга асосланади. Тавсиялар гигиена, шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш, тозалаш ва дезинфекциялаш, шунингдек тоза сувдан фойдаланишни таъминлаш, совун мавжуд бўлган қўл ювиш жойлари ва хавфсиз ҳожатхоналар тўғрисида WASH’га алоқадор бир нечта протоколларни ўз ичига олади.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистондаги мактабларнинг 13 фоизида қўлларни совун ва сув билан ювиш учун зарур шароит йўқ. Шунингдек, мактабларнинг 17 фоизи тоза ичимлик сувидан фойдаланиш ва 22 фоизи эса асосий санитария шароитларидан мосуво.
LiveБарчаси