Дунё бойлари рейтингини тарк этаман – Билл Гейтс миллиардларини нима қилишини айтди

Олам 20781
image

Microsoft асосчиси Билл Гейтс ўзининг деярли барча бойлигини собиқ рафиқаси Мелинда билан ҳамкорликда ташкил этган хайрия жамғармасига беришини маълум қилди.

“Мен бойлигимнинг деярли барчасини фондга беришни режалаштиряпман. Мен пастлаб бораман ва охир-оқибат дунёнинг энг бой одамлари рўйхатини тарк этаман”, деб ёзган Гейтс Twitter’да.

Microsoft асосчисининг ёзишича, сўнгги бир неча йил ичида дунё бир қанча даҳшатли зарбаларни бошдан кечирди, жумладан, коронавирус пандемияси ва Украинадаги уруш кўп одамларни умидсизликда қолдирди ва дунё бундан ҳам баттарроқ бўладими, деб ўйлашга сабаб бўлди.

"Аммо мен оптимист бўлиб қоламан", деган Гейтс.

У зарарни камайтириш ва дунё эришган тараққиётга қайтиш мумкинлигига ишонишини қўшимча қилган.

Гейтснинг эслатишича, 2000 йилда у рафиқаси билан хайрия ишларига йилига 6 миллиард доллар ажратадиган жамғарма ташкил қилган. Бироқ, "замоннинг буюк инқирозлари барчадан кўпроқ нарсани талаб қилади", деб ёзган Гейтс.  Шунинг учун у энди жамғармага ҳар йили 9 миллиард доллар ажратилишини эълон қиллюгвн. Бунинг учун Microsoft асосчиси фондга 20 миллиард доллар берган.

“Мен ўз ресурсларимни жамиятга азоб-уқубатларни камайтириш ва ҳаётни яхшилашга энг катта таъсир кўрсатадиган усуллар билан қайтаришга мажбурман. Ва умид қиламанки, жуда бой ва имтиёзли лавозимдаги бошқа одамлар ҳам шу дақиқада олдинга қадам ташлашади”, деган Гейтс.

Миcрософт асосчиси, жамғарма Билл ва Мелинда Гейтсларнинг номларига эга бўлса-да, унинг маблағларининг ярми инвестор Уоррен Баффет томонидан тақдим этилганини таъкидлаган.

"Мен унинг дўстлиги ва етакчилигини қанчалик қадрлашимни ҳеч қачон етарли даражада ифода эта олмайман", деб ёзган Гейтс.

“Bloomberg” Гейтснинг бойлигини 114 миллиард долларга баҳолайди ва уни дунёдаги тўртинчи энг бой одам деб ҳисоблайди. “Forbes” реал вақт режимида янгилайдиган дунёнинг энг бадавлат бизнесменлари рейтингида Гейтснинг бойлиги 13 июл оқшомида 122,1 миллиард долларга баҳоланган ва унда хам тадбиркор тўртинчи ўринни эгаллаган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 942
Рейтинг: 3
Теглар
t
×