Дублиндаги тартибсизликлар ҳали бери тўхтамайди

Олам

image

Кеча, 23 ноябрь куни Дублинда содир бўлган тартибсизликлар яқин кунларда ҳам такрорланиши мумкин. Бу ҳақда Ирландия Бош вазири Лео Варадкар маълум қилди.

“Полиция бу воқеалар дам олиш кунлари ва яқин кунларда ҳам такрорланиши мумкин, деб ҳисоблаяпти”, деган Бош вазир Ирландия пойтахтида бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Унинг айтишича, келгуси ҳафталарда полицияга кеча тўпланган видео кузатув маълумотларидан яхшироқ фойдаланиш имконини берадиган янги қонунлар ишлаб чиқилади.

“Биз нафрат уйғотишга қарши курашиш учун қонунчилигимизни янгилаймиз”, деган Лео Варадкар.

Бош вазирнинг сўзларига кўра, намойишлар ташкилотчилари ўз фаолиятини ижтимоий тармоқларда мувофиқлаштириб боради. Шу муносабат билан расмийлар онлайн муҳитда зўравонликка чақириқлар учун жавобгарликни кучайтириш ниятида.

Варадкарнинг айтишича, намойишларда жами 500 га яқин одам қатнашган.

"Биз Ирландияни қайтариб олишимиз керак. Биз уни юзларини ниқоблар ортига яширган ва бизни зўравонлик билан қўрқитишга уринаётган қўрқоқлар қўлидан қайтариб олишимиз керак. Биз ўнлаб йиллар давомида бундай тартибсизликни кўрмаганмиз", дея таъкидлаган Бош вазир.

Унинг қўшимча қилишича, 400 нафар полициячи кеча ярим тунгача вазиятни назорат остига олишга муваффақ бўлган.


Шунингдек, у Дублиндаги вазият ҳозир тинч эканлигига ишонтирган ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг кўпайишига қарамай, фуқароларни “одатдагидек ўз ишларини давом эттиришга” чақирган.

Қайд этиш жоизки, 1960 йилларда отаси Ҳиндистондан Буюк Британияга борган ва кейинчалик Ирландияга кўчиб ўтган Бош вазир кечаги воқеалардан республикага бошқа мамлакатлардан келган “юз минглаб одамлар”ни “қўрқитиши” мумкинлигини тан олган. 

“Аммо ҳокимият зўравонликнинг кучайишига йўл қўймайди”, деган Варадкар.

Эслатиб ўтамиз, 23 ноябрь куни Ирландия пойтахти Дублин марказида эркак пичоқ билан ўткинчиларга ҳужум қилганди. Оқибатда беш киши, жумладан, уч бола шифохонага ётқизилди. Орадан кўп ўтмай ҳужумчи жазоирлик эркак экани ҳақидаги хабарлар тарқалди ва кўплаб одамлар шаҳар кўчаларига чиқиб тартибсизлик келтириб чиқара бошлади.


Мақола муаллифи

Теглар

тартибсизлик Ирландия Дублин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made