Дублинда номаълум эркак болаларга пичоқ билан ҳужум қилди
World
−
24 November 2023 4738 1 minute
Кеча, 23 ноябрь куни Ирландия пойтахти Дублин марказида эркак пичоқ билан ўткинчиларга ҳужум қилди. Оқибатда беш киши, жумладан, уч бола шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда мамлакат полицияси хабар берди.
Ирландия Бош вазири Лео Варадкарнинг айтишича, ҳозирда полиция гумонланувчини ҳибсга олган. Ҳужум оқибатида бир қиз ва бир вояга етган аёл оғир яраланган, яна икки нафар бола енгил жароҳат олган.
ОАВ маълумотларига кўра, воқеа Дублиндаги Парнелл майдонидаги болалар боғчаси яқинида содир бўлган.
Воқеа жойида 20 га яқин полициячи бўлган, ҳуқуқ-тартибот идоралари вакилларининг билдиришича, улар дарҳол ўраб олинган.
“Бу ҳужум барчамизни ларзага келтирди ва мен жиноятчининг жавобгарликка тортилишига шубҳа қилмайман. Бироқ мен ҳужумга учраган бегуноҳ болалар ва аёллардан ҳавотирдаман”, дейди Варадкар баёнотида.
Ҳужум сабаблари ҳозирча аниқланмаган.
Интернетда ҳужумчининг асли жазоирлик экани ҳақида маълумотлар тарқалмоқда, бироқ бунинг расмий тасдиғи йўқ. Полиция жиноятчининг миллати ҳақида изоҳ беришдан бош тортган.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August