ДТМ қошида Халқаро ўқув-илмий маркази ташкил этилади
Жамият
−
18 Февраль 2019
2834Давлат тест маркази қошида юридик шахс мақомига эга бўлган Халқаро ўқув-илмий маркази ташкил этилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳасида маълум қилинган.
Халқаро ўқув-илмий марказнинг вазифалари этиб қуйидагилар белгиланади:
• халқаро ва маҳаллий экспертларни жалб қилган ҳолда шартнома асосида қисқа ёки узоқ муддатли тестология йўналиши бўйича малака ошириш ўқув курсларини ташкил этиш;
• манфаатдор вазирлик ва идоралар, ташкилотлар ходимлари ҳамда хоҳловчиларни чет тиллари бўйича малакасини ошириш;
• тегишли ташкилотлар билан келишилган ҳолда чет тилини билиш ва эгаллаш даражасини баҳолаш бўйича халқаро тан олинган ташкилотлар синовларини ҳамкорликда ташкиллаштириш.
Халқаро ўқув-илмий марказ фаолияти, ушбу марказ томонидан кўрсатилган хизматлардан тушган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.
Халқаро ўқув-илмий марказ раҳбари Давлат тест маркази директори томонидан тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
LiveБарчаси