Достон Сатпаевнинг Англиядаги маоши маълум бўлди
Спорт
−
15:35 2271 1 дақиқа
Қозоғистоннинг 18 ёшли футболчиси Достон Сатпаевнинг “Челси” билан шартномасида ойига тахминан 14 минг фунт стерлинг маош кўзда тутилган. Бу ҳақда “Capology” портали хабар берди.
Маълумотларга кўра, қозоғистонлик футболчи маошининг барчасини ҳозирча эркин тасарруф қила олмайди. Шартномадаги шартга кўра, ойлик 14 минг фунтнинг тахминан 12 минг фунти футболчининг ота-онаси номидаги махсус ҳисоб рақамига ўтказилади ва Сатпаев 22 ёшга тўлгунига қадар ушбу маблағдан фойдалана олмайди.
Шу тариқа, футболчининг ўзи ҳар ой тахминан 2 минг фунтни тасарруф қилиши мумкин. Бундай амалиёт Англия клубларида ёш футболчиларнинг молиявий хавфсизлигини таъминлаш ва маблағларни оқилона бошқариш мақсадида қўлланиши айтилмоқда.
Сатпаевнинг “Челси” билан шартномасида ойига тахминан 14 минг фунт стерлинг маош белгиланган. Бироқ футболчининг “Бёрнли”даги ижараси даврида ушбу маошни қайси клуб тўлаши очиқланмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Челси” жамоаси Достон Сатпаев “Бёрнли” клубига ижарага бергани ҳақда хабар берилганди.
Live
Барчаси