Яқин орада Чилонзорда бошқарув компаниялари ХУЖМШ ўрнини эгаллайди

Жамият

image

Уй-жой коммунал хизматлари кўрсатиш сифатини яхшилаш, давлат-хусусий шериклик асосида соҳа корхоналари фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш мақсадида Чилонзор туманида кўп қаватли уй-жой биноларини бошқарув компанияларига бириктириш бўйича танлов эълон қилинади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Танлов кўп қаватли турар жойларни сақлаш, улардан фойдаланиш ва таъмирлаш йўналишида фаолият юритаётган бошқарув компаниялари ўртасида ўтказилади.

Танловда кўп қаватли уй-жой фондини муносиб сақлаш ва уларга сифатли хизмат кўрсатиш учун бошқарув компаниялари турар-жойлар мулкдорларининг ишончли шахслари билан биргаликда танлаб олинади.

Чилонзорда ишлашни хоҳловчи бошкарув сервис компаниялари тумандаги 4 та сектордаги кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатиш бўйича танловда иштирок этишлари мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

қарор фармацевтика дори-дармон

Баҳолаганлар

22

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг