Дори рецептини сохталаштирганларга жазо тури кучайтирилади

Жамият 957
image

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларига ўзгартиш киритилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг тегишли Қонун лойиҳасида қайд этилган.

Ҳужжатга асосан эндиликда Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексининг 2282-моддасида қуйидагилар таҳрир этилади:

“Тиббиёт ходимлари ва бошқа шахслар томонидан дори воситаларига рецептлар ёзиш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган талабларни бузиш, шу жумладан, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар рўйхатига киритилган, шунингдек, таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларига рецепт олиш ҳуқуқини берувчи рецептларни ёки бошқа ҳужжатларни сохталаштириш шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади”.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 592-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилади:

Тиббиёт ходимлари ва бошқа шахслар томонидан дори воситаларига рецептлар ёзиш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган талабларни бузиш, шу жумладан, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар рўйхатига киритилган, шунингдек, таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларига рецепт олиш ҳуқуқини берувчи рецептларни ёки бошқа ҳужжатларни сохталаштириш, — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Шаҳноза Тўрамуротова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 10
Рейтинг: 3.5
t
×