Автотранспортни расмийлаштиришда тўланадиган йиғимлар камайтирилади
Жамият
−
14 Февраль 2020
9253Ўзбекистонда автотранспорт воситаларини сотиб олинганлиги ва Ўзбекистон ҳудудига вақтинча олиб кирилганлиги учун тўланадиган йиғим пасайтирилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳасида келтириб ўтилган.
Лойиҳа тасдиқланса, автомобиль эксплуатацияга чиқарилганидан сўнг 3 йилдан ортиқ вақт ўтмаган бўлса, тўланадиган йиғимлар харид қилиш нархининг 11 фоизидан 4 фоизга; 3 йилдан 7 йилгача эксплуатацияда бўлган автомобиль учун 9 фоиздан 3 фоизга, 7 йилдан кўпроқ ишлатилган автомобиль учун эса 6 фоиздан 2 фоизга камайтирилади.
Автотранспорт воситаларини сотиб олинганлиги ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинча олиб кирилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги органларида рўйхатдан ўтказиш чоғида автотранспорт воситаларининг эгалари (фойдаланувчилари) томонидан тўланадиган йиғим ҳозирда қуйидагича:
Лойиҳада эса қуйидагича:
LiveБарчаси