Доминикан вазири кабинетида отиб ўлдирилди
Олам
−
08 Июнь 2022
12639Жорий йилнинг 6 июнь куни Доминикан Республикасининг Атроф-муҳит вазири Орландо Хорхе Мера иш жойида отиб ўлдирилди. Бу ҳақда мамлакат Президентининг матбуот котиби Омеро Фигероа маълум қилди.
BBC маълумотларига кўра, 55 ёшли вазир йиғилиш ўтказаётганида, унга болаликдаги яқин дўсти камида олти марта ўқ узган.
“Бизда мавжуд бўлган маълумотларга кўра, вазир эрта тонгда ўз кабинетига уюштирилган ҳужум оқибатида вафот этган. Вазирни унинг яқин дўсти Мигел Круз отган”, дейди Фигероа.
Доминикан Президенти Луис Абинадер 7 июнь куни вазир Орландо Хорхе Меранинг отиб ўлдирилгани ортидан уч кунлик миллий мотам эълон қилди.
Қайд этилишича, 7-9 июнь кунлари давлат муассасалари ва ҳарбий қисмлар ҳудудида давлат байроқлари ярмига туширилади.
Орландо Хорхе 2020 йил июль ойида ҳокимият тепасига келган. У Салвадор Республикасининг собиқ Президенти Хорхе Бланконинг ўғли, ҳукмрон Замонавий инқилоб партияси асосчиларидан бири эди.
Унинг беваси Доминиканнинг Бразилиядаги элчиси. Орландо Хорхе Меранинг икки фарзанди бор, улардан бири Доминикан Республикаси парламенти аъзоси.