Қозоғистон ва Россияда доллар нархи тобора ошиб кетяпти
Олам
−
16 Март 2020
12551Коронавируснинг дунёга тарқалиши фонида Ўзбекистоннинг шериклари Қозоғистон ва Россияда доллар мустаҳкамланиб боряпти.
Бугун, 16 март куни Қозоғистонда 1 доллар 415 тенгедан 440 тенгегача кўтарилиб кетди. Мамлакатда бугундан фавқулодда ҳолат режими кучга кирди. Мамлакат марказий банки йиллик базавий ставка ва фоизли коридорни 12 фоиз атрофида сақлаб қолди.
Қозоғистонда доллар жорий йилнинг 9 март куни жаҳон бозорида нефть нархи тушиб кетиши ортидан дунё фонд бозорларида “қулаш” бошланганидан бери мустаҳкамланиб келяпти.
Россияда ҳам вазият шунга ўхшаш. Мамлакатда Марказий банк ўрнатган расмий курс қуйидагича: доллар - 74,13 рубль, евро - 82,74 рубль.
Аммо Москва биржасида доллар 75 рублгача кўтарилиб кетди. Евро эса 84,2 рублга тенг бўлиб турибди.
Рублнинг қадрсизланиши жаҳон бозорида нефтнинг арзонлашиши билан параллел юз беряпти. Лондондаги ICE биржасида Brent маркали нефть нархи 6,8 фоизга арзонлашиб, баррелига 31,55 долларга тенг бўлди. WTI нефти эса 4,7 фоизга арзонлашиб, бир баррели 30,59 долларга баҳоланяпти.
Маълумот учун, Россия ва Қозоғистонда миллий валютанинг қадрсизланиши бу ердаги ўзбекистонлик мигрантларнинг уйига жўнатаётган пулига жиддий таъсир қилади.
Аввалроқ, Ўзбекистонда ҳам сўм бир неча ҳафта давомида мустаҳкамланганидан кейин долларнинг курси кўтарила бошлагани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь