Ўзбекистонда узоқ пасайишдан кейин доллар курси кўтарилди
Жамият
−
16 Март 2020 17629 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.
Унга кўра, 17 мартдан эътиборан валюталар курси қуйидагича:
1 АҚШ доллари 9520 сўм 34 тийинни ташкил этиб, ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 19 сўм 80 тийинга қимматлашди.
1 евро курси 10 572 сўм 34 тийинга баҳоланиб, 149,02 сўмга арзонлашди.
Рубль курси ўтган ҳафтага нисбатан 8 сўм 63 тийинга арзонлашди. Хусусан, 1 рубль 130 сўм 22 тийин этиб белгиланган.
Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмайди.
Live
БарчасиСомалида самолёт Ҳинд океани қирғоғига қўнди
10 Февраль
Хитойда гуманоид робот инсонга ҳужумга қилди
10 Февраль