“Док-1 Макс”ни ишлаб чиқарган компаниянинг 3 ходими ҳибсга олинди

Олам

image

Ҳиндистон полицияси кеча, 3 март куни Ўзбекистонда “Док-1 Макс” дориси сабаб 20 боланинг ўлимига алоқадор бўлган фармацевтика компаниясининг уч ходимини ҳибсга олди. Бу ҳақда “Reuters” мамлакат полициясига таяниб хабар берди 

Ҳибсга олишлар Ҳиндистон ҳукумати лабораторияси томонидан олиб борилган синовлар натижасида Нью-Деҳли яқинида жойлашган Marion Biotech Pvt. Ltd (Уттар-Прадеш, Ҳиндистон) компаниясининг 22 та дори намунаси “бузилган ва қалбаки” деб топилганидан кейин амалга оширилган. 

Полиция компаниянинг операциялар бўлими бошлиғи ва икки кимёгарни Декабр ойида компанияни уч марта ва январда бир марта текширган Марказий Наркотикларни Стандарт Бошқариш Ташкилоти (CDSCO) инспектори қабул қилган шикояти асосида ҳибсга олганинмаълум қилган. 

“Қалбаки дори воситалари жамиятга жиддий зарар етказиши мумкин ва улар билан боғлиқ маълумотлар, ёзувлар йўқ қилиниши мумкинлиги гумон қилинмоқда”, дейди CDSCO гиёҳванд моддалар бўйича инспектори Ашееш Каундал ўз шикоятида. 

Компаниянинг яна икки директори “мамлакатдан ташқарида эди ва улар Ҳиндистонга қўнган заҳоти ҳибсга олинади”, дейди полициянинг юқори мартабали ходими Рам Бадан Сингх. 

Ҳиндистон корхонаси томонидан ишлаб чиқарилган “Док-1 Макс” препарати сабаб бугунги кунда Ўзбекистонда жами 20 нафар бола вафот этган.

Айни пайтда ҳолат бўйича ДХХ Тергов бошқармаси томонидан “Quramax Medikal” МЧЖ ҳамда “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” мутасаддиларига нисбатан жиноят иши очилган.

Эслатиб ўтамиз, мазкур йўтал дорини яъни “Док-1 Макс” сиропини Ўзбекистонга олиб кирган “QURAMAX MEDICAL” МЧЖнинг лицензияси ҳам 13 январь куни бекор қилинган эди.

“Док-1 Макс” ва “Амбронол” сиропининг ножўя таъсири сабабли “ўткир буйрак етишмовчилиги” ташхиси билан болалар вафоти бўйича қўзғатилган жиноят иши тергови доирасида бир қатор мансабдорлар, хусусан, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳамда унинг ҳузуридаги “Дори воситалари, тиббий буюм ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” ДУК директори Сардор Кариев ҳамда содир этилган жиноятларга алоқадор бўлган унинг бир нечта жиноий шериклари иш бўйича гумон қилиниб ушланган ва уларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

“Quramax Medikal” МЧЖ адвокати Эркин Нажмиддиновнинг судга маълум қилишича, бугунги кунда “Док-1 Макс” истеъмолидан болаларнинг ўлими сабаб 30 дан ошиқ шахс айбланувчи сифатида терговга жалб этилган ва эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.

Улар орасида “Quramax Medikal” МЧЖнинг собиқ раҳбари Сингҳ Рагвендра Пратар, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳамда “Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази” МЧЖ масъул шахслари бор.


Мақола муаллифи

Теглар

Док-1 Макс

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг