ДХХ ва ИИБ томонидан Жиззахда бир гуруҳ “жиҳодчилар” ушланди

Жамият

image

Жиззах вилоятида ДХХ ва ИИБ  ходимлари томонидан тадбир ўтказилди. Ушбу тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолияти тақиқланган "Жиҳодчилар" экстремистик оқимининг аъзолари қўлга олинди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, тадбир давомида “жиҳодчилар”дан 5 дона уяли алоқа телефон аппарати ва 3 дона флешка олиб қўйилган. Ушбу флешкаларда оқимнинг 250 дан ортиқ видео, аудио шаклдаги материал борлиги аниқланган. 

Аниқланишича, ушбу материаллар гуруҳ аъзолари томонидан тарқатилиб келинган. Бундан ташқари, гуруҳ аъзолари оқим ғояларини фаол тарғиб қилиб келган.

Аввалроқ, Сурхондарё вилоятининг Бойсун тумани ҳудудида “Жиҳодчилар” экстремистик оқими фаолият олиб бораётгани маълум бўлгани, жорий йилнинг 8 июнь куни вилоят ИИБ ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ушбу оқимнинг бир гуруҳ аъзоларининг ноқонуний фаолиятига чек қўйилгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Жиззах Жиҳодчилар

Баҳолаганлар

711

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг