ДХХ ва ИИБ олтин қазиётган 37 кишини қўлга олди
3-саҳифа
−
08 Октябрь 11006
“Контехназорат” томонидан Бухоро ва Навоий вилоятидаги объектларда олиб борилган хизмат текширувларида олтин қазиётган 37 нафар шахс қўлга олинди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Жумладан, Шофиркон туманидаги “Қулжуқтов” ва Конимех туманидаги “Товшан” тоғ массивларида жойлашган “Олтин Кон” МЧЖ тасарруфидаги ҳудудларда ўтказилган текширувлар давомида бегона шахслар томонидан ноқонуний олтин қазиб олиш ҳолатларини аниқлаган. Аниқланган ҳолатлар юзасидан материаллар ДХХга юборилган ва ДХХ, вилоят ИИБ билан ҳамкорликда тезкор чоралар кўрилган. “Қулжуқтов” массивида ўтказилган тадбир давомида 37 нафар шахс ноқонуний фаолият юритаётган пайтда қўлга олинди.

Тадбир давомида 3 та Ford автомашинаси, 8 та перфоратор, 6 та компрессор ва таркибида олтин моддаси мавжуд бўлган 400 қопга яқин руда ва бошқа қўлбола ясама асбоб-ускуналар ашёвий далиллар сифатида олинди ҳамда ноқонуний фаолият орқали давлат ва жамият манфаатларига жами 20 млрд сўмдан ортиқ етказилган зарар аниқланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида қуйма олтинга ўхшатиб тайёрланган металларни 70 минг АҚШ долларига сотаётган шахслар ушланганди.
Live
Барчаси16 Ноябрь