ДХХ раиси Туркия разведкаси раҳбари билан учрашди

Жамият

image

Бугун, 12 сентябрь куни Давлат хавфсизлик хизмати марказий аппаратида ДХХ раиси, генерал-лейтенант Абдусалом Азизов Иброҳим Қалин раҳбарлигидаги Туркия Миллий разведка ташкилоти делегациясини қабул қилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Учрашув давомида хавфсизлик соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари, хусусан, терроризм ва экстремизм, ноқонуний миграция, уюшган жиноятчиликка қарши курашиш, террорчилик фаолиятига алоқадор бўлган қидирувдаги шахсларни ушлаш ва депортация қилиш масалалари муҳокама қилинган.

“Туркия делегациясининг ташрифи икки давлат ўртасидаги юқори даражадаги сиёсий алоқалар жадал ривожланиб бораётган бир шароитда бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ва Туркия қардош давлатлар сифатида замонавий хавф-хатар ва таҳдидларга қарши курашиш масалаларида якдил позицияга эга”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Иброҳим Қалин Президент Шавкат Мирзиёев қабулида бўлиши айтилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Абдусалом Азизов Давлат хавфсизлик хизмати Иброҳим Қалин Туркия Миллий разведка ташкилоти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг