ДХХ Фарғонада экстремизм тарафдорлари фаолиятига чек қўйди

Жамият 5790
image

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавсизлиги хизмати Фарғона ва Қўқон шаҳарларида диний-эктремистик оқимларга қўшилиб қолган икки шахснинг фаолиятига нуқта қўйди. 

ДХХнинг хабар беришича, 2018 йил жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар суди томонидан Жиноят Кодексининг 2441-моддасида кўрсатилган жиноятни содир этган қўқонлик 23 ёшли Т.А.га инсонпарвалик тамойилларидан келиб чиқиб 3 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган эди.  

Лекин, у бундан тўғри хулоса чиқармасдан, Telegram мессенжерида диний экстремистик ва террористик ташкилотлар раҳнамоларининг жиҳодга, шаҳидликка чорловчи аудио-видео маърузаларини тинглаб, томоша қилган. Натижада Сурия давлатидаги жангарилар сафига бориб қўшилишни режалаштирган.

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида унинг қабиҳ режасига чек қўйилган. 

Бундан ташқари, Қўқон шаҳрида яшовчи 21 ёшли Т.И. ота-онасининг огоҳлантиришларига қарамай, ижтимоий тармоқларда тарқалаётган бузғунчи ғоялар таъсирига тушиб қолган. 

У Telegram мессенжерида гуруҳ очиб, экстремистик оқимлар раҳнамоларининг маърузаларини ҳамда “Туркистон ислом ҳаракати”, “Катибатул Тавҳид ва Жиҳод” каби террористик ташкилотлар томонидан тайёрланган, жиҳодга чорловчи материалларни жойлаштириб, ўз гуруҳи аъзолари сонини 45 нафарга етказган. 

“ДХХ ходимларининг сайъ-ҳаракати билан унинг ҳам ноқонуний фаолиятига чек қўйилди. Эндиликда ҳар икки шахс ҳам қонун олдида жавоб беради”, дейилади хабарда. 
 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 176
Рейтинг: 3
Теглар
t
×