ДХХ Афғонистон ва Тожикистон наркоръерларини қўлга олди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистоннинг Афғонистон ва Тожикистон билан чегарада жойлашган Сурхондарё вилоятида 23,5 кг наркотик мусодара қилинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида тожикистонлик наркокуръер томонидан Сариосиё туманига ўтказилиб, хуфиёна жойга яшириб кетилган 7 кг 969 гр. “гашиш” моддасини олиб, келгусида Фарғона водийсидаги жиноий шерикларига сотишни режалаштирган, Қўқон шаҳрида яшовчи, 1980 й.т. шахс қўлга олинган.

Термиз шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда эса 1978 йилда туғилган муқаддам гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмаси билан боғлиқ жиноят содир этгани учун судланган маҳаллий фуқаро Тожикистондан айланма йўллар орқали олиб келинган 5 кг 83 гр. “опий” ва 896 гр. “гашиш” моддаларини сотаётган вақтида қўлга олинган. 

1992 йилда туғилган Афғонистон фуқароси чамоданга хуфиёна жойлаштирилган 3 кг 884 гр. “опий” моддасини келгусида сотиш мақсадида божхона кўригидан яширинча ўтказиб, Термиз шаҳрига олиб келган вақтида ушланган.

Термиз туманида қайд этилган ҳолатда бўлса Денов туманида яшовчи, 1987 ва 1998 йилларда туғилган 2 фуқаро харидорга 997 гр. “опий” моддасини 2 минг АҚШ доллари ҳамда 40 млн. сўмга сотаётган вақтларида ашёвий далиллар билан қўлга олинган. Сўнгра тезкор тадбир давом эттирилиб, Тожикистон Республикасидан контрабанда йўли билан келтирилган ушбу наркотикнинг эгаси, Денов туманида яшовчи, 1999 й.т. шахс ҳам ушланган.

Шунингдек, афғонистонлик наркосавдогарлар томонидан бериб юборилган 730 гр. “опий” ва 3 кг 953 гр. “гашиш” моддаларини Термиз шаҳрида қабул қилиб олган вақтида Хоразм вилоятининг Қўшкўпир туманида яшовчи, 1965 й.т., муқаддам содир этган наркожинояти учун судланган шахс ҳам қўлга олинган. 

Ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида жами 10 кг 694 гр. “опий” ва 12 кг 818 гр. “гашиш” гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинган.

Қайд этилишича, ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан ДХХ Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурхондарё гиёҳванд модда

Баҳолаганлар

337

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг