ДХХ 11,5 кг гиёҳванд модда савдосига чек қўйди

Жамият

image

Давлат хавфсизлик хизмати Фарғона вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Қирғизистон Республикаси фуқароси М.А. Қува туманидаги деҳқон бозори ҳудудида 8 кг. 698 гр. “гашиш” гиёҳвандлик моддаси билан ушланди. Аниқланишича, ушбу гиёҳвандлик моддаси мамлакатимизга Қирғизистондан контрабанда йўли билан олиб кирилган.

Бошқа бир ҳолатда эса “Водил - Фарғона” йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган Фарғона туманида яшовчи Т.Б. бошқарувидаги Tracker русумли автомобил тўхтатилиб текширилганда, 504 гр “гашиш” моддаси борлиги маълум бўлди.

Олиб борилган терговга қадар текширувлар давомида аниқланишича, Т.Б. ушбу оғуни Қирғизистон Республикаси Боткен вилояти Қадамжой туманида яшовчи шахсдан 1,5 минг АҚШ долларига сотиб олган ва айланма йўллар орқали Фарғона туманига олиб кирган.

Бу каби гиёҳванд моддалар савдоси Андижонда ҳам фош этилди. ДХХ Андижон вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Асака туманида яшовчи, муқаддам судланган Ю.С. ва унинг шериги Т.М. 802 гр “гашиш” гиёҳвандлик моддаси билан ушланди. Улар ушбу гиёҳванд моддани Марҳамат туманида яшовчи, Ф.Ф.дан 9,9 минг АҚШ долларига сотиб олганликлари маълум бўлди.

Тезкор тадбир давом эттирилиб, ушбу ишга алоқадор бўлган Ф.Ф. ҳамда А.М. ҳам ушланди ва Ф.Ф.нинг ёнидан гиёҳванд модда савдосига тегишли бўлган 2,6 минг, А.М.нинг ёнидан эса 7,3 минг АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинди. 

ДХХ Сирдарё вилояти бошқармаси ходимларининг Тошкент вилояти  Бекобод шаҳрида ўтказган тезкор тадбири давомида муқаддам судланган маҳаллий фуқаролар Б.У. ва Э.Б. қўшни Тожикистон Республикасидан олиб келинган 995 гр “опий” гиёҳванд моддасини 8 минг АҚШ долларига сотаётган вақтларида қўлга олинди. Шунингдек, дастлабки суриштирув ишлари вақтида Э.Б.нинг яшаш манзили кўздан кечирилганда хонадон ҳовлисига 490 грамм “гашиш” моддаси қўмиб қўйилганлиги маълум бўлди.

Ўтказилган тадбирлар натижасида жами 10 кг 494 гр “гашиш” ва 995 гр “опий” гиёҳвандлик моддалари мусодара этилди.

Ҳозирда аниқланган ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ДХХ гиёҳванд модда

Баҳолаганлар

32

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг