Диёра Усмонова турмуш ўртоғи билан Ўзбекистонга қайтди
Жамият
−
05 Октябрь 2020
90204Ўзбекистонлик таниқли хоним Диёра Усмонова оиласи – турмуш ўртоғи Ботир Раҳимов ва фарзандлари билан Тошкентга қайтиб келди. У жорий йилнинг 3 октябрь куни “Tashkent city” Конгресс холида ўтказилган “Мендирман Жалолиддин” сериали тақдимот маросимида кўриниш берди.
Диёра Усмонова маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг қизлари Саида ва Шаҳноза Мирзиёевалар билан бир столда ўтирди.
Диёра Усмонова турмуш ўртоғи билан 2016 йилдан буён моҳожиротда қолаётган эди. У МДҲда “Ботир алюминий” номи билан танилган Ботир Раҳимов билан турмуш қургач, оила мамлакатни тарк этди. Улар бугунгача Москва ва Истанбул шаҳарларида истиқомат қилди.
Диёра Усмонова ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмоновнинг собиқ келини. Унинг Бобур Усмонов билан турмушидан бир нафар қизи бор.
Ботир Раҳимов ва Диёра Усмонова 2017 йилнинг июль ойида ўғил фарзандли бўлишганди. Унга Икромжон исми қўйилган.
Диёра Усмонова бир неча йил аввал “Bibiona Couture” болалар либослари брендига асос солган.
Маълумот ўрнида, Диёра Усмонова мамлакат биринчи хоними Зироат Мирзиёеванинг жияни.
LiveБарчаси