Диний таълим муассасаларига ҳужжат қабул қилиш муддати эълон қилинди

Жамият

image

2022/2023 ўқув йили учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта-махсус диний таълим муассасаларига абитуриентларнинг ҳужжатлари оффлайн шаклда таълим муассасаси қабул ҳайъати томонидан қабул қилинади. Бу ҳақда Мусулмонлар идораси Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими хабар берди.

Ўрта-махсус ислом таълим муассасаларига ҳужжатлар 20 июндан 10 июлгача (шу куни ҳам соат 18:00 гача) қабул қилинади.

Талаб қилинадиган ҳужжатлар: 

•  таълим муассасаси раҳбари номига ариза;

•  паспорт ёки ID карта нусхаси (асли кўрсатилади);

•  маълумоти тўғрисида аттестат ёки диплом (асл нусхаси);

•  3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (охирги уч ойда олинган ва орқа фони оқ рангда бўлиши керак);

•  чет тили билиши тўғрисидаги сертификат (маълумоти тўғрисидаги ҳужжатда кўрсатилган чет тилидан бошқа хорижий тил бўйича тест топширувчилар учун) асл нусхаси.
 
Тошкент ислом институти ва Мир Араб олий мадрасасига 20 июндан 20 июлгача (шу куни ҳам соат 18:00 гача) ҳужжатлар қабул қилиш давом этади.

Ҳадис илми мактабига 20 июндан 10 июлгача (шу куни ҳам соат 18:00 гача) ҳужжатлар қабул қилинади.

Талаб қилинадиган ҳужжатлар:

•  таълим муассасаси ректори номига ариза;

•  паспорт ёки ID карта нусхаси (асли кўрсатилади);

•  ўрта махсус ислом таълим муассасасини тамомлагани тўғрисидаги ҳужжат (диплом) асл нусхаси;

•  3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (сўнгги уч ойда олинган ҳамда орқа фони оқ рангда бўлиши талаб этилади);

•  “Ягона олимпиада” танлови дипломи (танловда 1-, 2- ва 3-ўринни эгаллаган иштирокчилар учун).


Мақола муаллифи

Теглар

қабул Тошкент ислом институти Диний таълим муассасалари

Баҳолаганлар

145

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг