Дилшодбек Рўзметовнинг навбатдаги жанги тасдиқланди

Спорт

image

Ўзбекистонлик профессионал боксчи Дилшодбек Рўзметовнинг навбатдаги жанги санаси ва рақиби маълум бўлди. Бу ҳақда “World boxing promotions” ўз саҳифасида хабар берди.

Маълум бўлишича, Рўзметов фаолиятидаги иккинчи жангини 5 март тонгида Мексикада ташкил этиладиган бокс оқшоми доирасида мезбон Хесус Паломаресга қарши ўтказади. Мексикадаги турнирда яна бир Ўзбекистон вакили Элнур Абдураимов ҳам рингга кўтарилади. 

Ҳозирги вақтда иккала боксчи ҳам АҚШда машғулот ўтказиб, жангга тайёргарлик кўрмоқда.

Маълумот учун, Рўзметов профбокдаги дастлабки жангини 2021 йил 17 декабрь куни Тошкентда россиялик Максим Смирновга қарши ўтказиб, ғалаба қозонганди. Дилшодбек ҳаваскор боксда бир қатор яхши натижаларни қайд этган. У ҳаваскорлар ўртасида Жаҳон чемпионати кумуш медали соҳиби ва Осиё чемпиони ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

профессионал бокс Дилшодбек Рўзметов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг