Дилшод Ахатов Ўзбекистоннинг Германиядаги элчиси вазифасида иш бошлади
Жамият
−
28 Сентябрь 2023
3267Президент Шавкат Мирзиёевнинг Германияга ташрифи арафасида Ўзбекистоннинг янги элчиси Дилшод Ахатов Берлинга борди. Бу ҳақда "Дунё" ахборот агентлиги хабар берди.
51 ёшли Дилшод Ахатов Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонасини 2020 йилдан буён бошқариб келаётган эди. У Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамда Москва давлат халқаро муносабатлар институтида ўқиган.
Ахатов ТИВ тизимида стажёр сифатида иш бошлаган ҳамда бошқарма ва Бош бошқарма бошлиғи, ташқи ишлар вазири ўринбосари лавозимларида ишлаган.
2010−2013 йилларда у Германияда элчи ва ўриндошлик бўйича Швейцария, Чехия, Швеция ва Испанияда элчи бўлган.
Дилшод Ахатов 2017 йилдан буён ушбу лавозимда ишлаб келаётган Набижон Қосимов ўрнини эгаллади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Берлинга бориши ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь