Диққат! 181 кишини чув туширган бандлик агентлиги раҳбари қидирувга берилди

Жамият

image

Хорижга ишга юборишга мўлжанланган икки фирма раҳбарига нисбатан фирибгарлик билан жиноят иши қўзғатилди ва унга нисбатан қидирув эълон қилинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридани Тергов Департаменти Матбуот хизмати хабар берди.

Аниқланишича, фуқаро Иброҳимжон Жанузаков фирибгарлик йўли билан моддий бойлик орттириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигидан чет эл давлатига ишга жойлаштириш фаолияти билан шуғулланиш учун олиниши лозим бўлган лицензия олмасдан туриб, “Global works resources” МЧЖ ва “Profelite imp xususiy bandlik agentligi” МЧЖ ХБАларни ташкил қилган. 2017 йил январь ойидан 2019 йил август ойига қадар бўлган вақт оралиғида 181 нафар шахсларни мазкур жамиятлар орқали Жанубий Корея давлатига 6 ой муддатда ишга юборишини ваъда қилиб, уларнинг ҳар биридан жами 6,5 млрд сўм пул маблағларини олиб, берган ваъдасини бажармасдан, олинган пул маблағларини ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Дастлабки тергов жараёнида, Иброҳимжон Жанузаковга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди (такроран содир этилган фирибгарлик) билан сиртдан айблов эълон қилинган ҳамда шу куннинг ўзида сиртдан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, қидирув эълон қилинган. 

Иш бўйича “Profelite imp xususiy bandlik agentligi” ХБА МЧЖга молия хўжалик фаолияти юзасидан ҳужжатли тафтиш тайинланган бўлиб, тергов жараёнида жабрланувчиларга етказилган моддий зарарни ўрнини қоплаш мақсадида, айбланувчи Иброҳимжон Жанузаковнинг кўчар ва кўчмас мулк объектларига ҳамда “Profelite imp xususiy bandlik agentligi” МЧЖнинг Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг фондида мавжуд бўлган пул маблағларига банд солинган. 

Жиноят иши бўйича Иброҳимжон Жанузаковни яқин қариндошлари томонидан қисман моддий зарарни қоплаш чоралари кўрилган бўлиб, бугунги кунга келиб Жанузаков томонидан етказилган моддий зарарнинг тергов йўли билан тўлиқ қоплаш чоралари таъминланмоқда. 

“Агар Сиз ушбу фотосуратда кўрсатиб ўтилган шахснинг қаерда эканлиги ҳақида бирон-бир маълумотга эга бўлсангиз,  шунингдек ушбу шахснинг ҳаракатларидан жабр кўрган бўлсангиз Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг (71) 231-32-17, (71) 231-35-202, (71) 233-65-34 телефони ёки “102” махсус рақамларига хабар беришингиз сўралади”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

фирибгарлик бандлик агентлиги

Баҳолаганлар

120

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг