Ди Мария термадаги фаолиятини қачон якунлашини айтди

Спорт

image

Футболчи Анхель Ди Мария ёзда Аргентина терма жамоасидаги фаолиятини якунлайди. Бу ҳақда футболчи “Todo Pasa” радиосига берган интервьюсида айтиб ўтди.

“Америка кубоги ва ундан кейин ҳаммаси тугайди. Бу терма жамоа учун қилган охирги ишим бўлади. “Бенфика” менга терма жамоада ўйнашни давом эттириш имкониятини берди. Мен Аргентинада бўлиш учун ҳамма нарсани қиламан”, дейди 35 ёшли футболчи.

Ди Мария Аргентина терма жамоаси сафида 2008 йилдан буён ўйнаб келмоқда ва жамоа сафида 134 та ўйинда майдонга тушган. Жорий мавсумда футболчи умумий 6 та ўйинда 5 та гол уриб, 1 та голли узатмани амалга оширган. 

Маълумот учун, 2024 йилги Америка кубоги 20 июндан 14 июлга қадар АҚШда бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Аргентина Америка кубоги Ди Мария Бенфика

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг